Nutq o'stirish

Бугун болажонлар сизлар билан машғулотимиз нутқ ўстириш. Болажонларим кайфиятларингиз яхшими? - болалар жавоби - Кайфиятимиз жуда яхши устоз. -Ундай бўлса машғулотимизни бошладик. Болажонлар бугунги об-ҳаво қандай? - болажонлар жавоби (Болажонлар об-ҳаво ҳақида маълумот беришади) -Жуда яхши болажонлар - Ким айтади ўлкамизда қайси фасл? - болалар жавоби - Ўлкамизда баҳор фасли. -Қани инглиз тилида баҳор сўзини ким айтади? - болалар жавоби SPRING. Баракалла. Энди фасллар тўғрисида инглиз тилидаги шеъримизни биргаликда айтамиз. - болалар инглиз тилидаги фасллар тўғрисидаги шеърни биргаликда айтишади. Сизлар ўз жавобларингиз билан мени жуда хурсанд қилдингизлар болажонлар. Демак биз сизлар билан баҳор фасли ҳақида жуда кўп маълумотларга эга бўлган эканмиз. Бугунги мавзумиз БАҲОР фасли ҳақида. Сизлар билан суҳбатлашамиз. -Тарбияланувчиларни фасл ҳақидаги тушунчалари юзасидан суҳбат ўтказилади. -Болалар энди ҳаммамиз диққатимизни экранга қаратамиз. Қайси фаслни кўряпмиз? - болалар жавоби Баҳор фаслини. Болалар диққатини экранга қаратиб слайда акс эттирилган табиат мазараларини, дарахтларнинг гуллаши, баҳорнинг илк даракчилари бойчечак, лола, бинафшаларнинг очилиши, бобо деҳқонларнинг даладаги меҳнат фаолиятини кузатишади. - тарбиячи Болажонлар баҳор фасли ҳақида қандай шеърларни биласизлар? - болалар жавоби. Келди баҳор гулбаҳор. Эриб битти оппоқ қор. Учиб келди қушларжон. Дарахтлар тақди маржон......... Баракалла болажонларим. Тарбиячи: -Болажонларим биз баҳор фаслида қандай байрамларни нишонлаймиз? - болажонлар жавоби. 8–март онажонлар байрами, 21–март Наврўзи олам, Буюк соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг тавваллуд кунларини, 9-май “Хотира ва қадрлаш” куни байрамларини нишонлаймиз. -Жуда тўғри. Байрамларга атаб тадбирлар ўтказдик. Шеърлар ёд олдик. Қани бир шеърларимизни ёдга олайликчи. - болалар онажонлар ва наврўзи олам байрами, Буюк соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг ҳақида ёд олган шеърларини айтиб беришади. Баракалла болажонлар. Болаларга айтилган шеърларнинг тарбиявий томонлари тушунтирилади. -Тарбиячи: -Энди азиз болажонларим кичик гуруҳларга бўлиниб марказларда ишлаймиз. Ҳар бир гуруҳни баҳор гуллари билан номлаймиз. Яъни, ЛОЛА, АТИРГУЛ, НИЛУФАРГУЛ. Болалар гуллар номи билан номланиб, гуруҳларга бўлиниб, марказларга жойлаштирилади. Бугунги машғулотда учта марказда машғулотлар ташкил этилиши айтилади. (математика, расм, нутқ ўстириш марказлари) Ҳар бир марказда олиб бориладиган ишлар машғулотга иштирок этиш учун таклиф этилган муассаса тарбиячиси ва ёрдамчи тарбиячи вазифалари тушунтирилди. (Математика марказида 1 дан 10 гача тўғри санашни ва тескари санаш вазифаси, расм марказида баҳор гулларидан расм чизиш вазифаси, нутқ ўстириш марказида тарқатмали материаллардан фойдаланиб гаплар, ҳикоялар тузиш) Тарбиячи ҳамда ёрдамчилар гуруҳлар билан фаолият олиб боришади. Тарбиячи ҳар бир гуруҳ олиб борган ишни назорат қилиб боради. Болажонлар фаоллиги текширилиб уларнинг марказларда олиб борадиган жараёнларини изоҳлаб сўзлаб беришади. Фаолият тугатилгандан сўнг болажонлар йиғим майдонига таклиф этилади, тетиклантирувчи жисмоний дақиқа олиб борилади. Тарбиячи томонидан фаслларга доир ҳаракатли ритмик ўйинлар қилади. Болажонлар ҳам шу ҳаракатларни такрорлаб қайси фаслга тегишли эканлигини топишади. Машғулотимиз 30 – 35 дақиқа давом этиб, 3 та гуруҳ шу тартибда ўзаро марказларга алмаштирилган ҳолатда 3 та марказда ҳам фаолит олиб боришади. Сўнгра болажонлар йиғин майдонига таклиф этилади ва бугунги мавзу мустаҳкамланиб, машғулотда иштирок этган барча болажонлар тарбиячи томонидан рағбатлантирилади. Сўнгра машғулот якунланиб сайрга чиқиш таклиф этилади.

Comments

Popular posts from this blog

Xayr bog'cha, Salom maktab!

Maktabga tayyorlash metodikasi

Ер саёраси куни.