Ер саёраси куни.


       Ой мавзуси: Ер саёраси умумий уйумиз .
  Ҳафта мавзуси: Ер саёраси куни.
   Фаолият номи: Нутқ ўстириш.(Ривожлатирувчи марказ: тил ва нутқ, илм фан ва табиат, санъат)
Мавзу: Сув ҳаёт манбаи.
Мақсад:
 А) Болажонларга сув инсон ҳаёти саломатлиги билан узвий боғлиқлигини, сув бор жойда ҳаёт бор.У туфайли қора тупроқ гулчечакка мевали боғларга айланишини ҳайвонларнинг кўпайиши қушларнинг сайроқи ноласи сув билан боғлиқлиги ҳақида тушунча берилади.
Б) Болаларга табиатда сувнинг ўзига хос хусусиятларини шакли ҳолати ҳақида.Сувда бўёқлар томизиш орқали қандай ҳолатлар келиб чиқишини кузатиш
В) Ҳар бир тарбияланувчи қайси бурч вакили эканлиги ҳақида тушунчага эга бўлиб ранглардан тўғри фойдаланган ҳолда расмни бўяшни ўргатиш
Керакли жиҳозлар:
Кўргазмалар, тарқатма материаллар, идишларда сув, бўёқ, ёғ, тош, ёғоч бўлиги, АКТдан слайдлар, рангли қаламлар, бурж вакиллари тасвирланган расмлар тўплами,


















Фаолиятнинг бориши:
Болалар йиғин майдонида таклиф қилинади
-Тарбиячи:  болажонлар бугун фаолиятимиз нутқ ўстириш, қани ким айтади бир йилда нечта фасл бор ва қайсилар?
- тарбияланувчи: бир йилда тўртта фасл бор, баҳор, ёз, куз, қиш,
-тарбиячи: баракалла болажонлар, қани рус тилида фаслларни номини ким айтади?
-тарбияланувчи: Весна-баҳор, Лето-ёз, Осень-куз, Зима-қиш,
-тарбиячи: Офарин билимдон болажонлар, қани ким ингиз тилида фаслларни айтади?
-тарбияланувчи:  Spring-,баҳор, Summer- ёз, Autumn-куз,  Winter- қиш,
-тарбиячи: баракалло болажонлар, Ой мавзумиз номини айтингларчи?
-тарбияланувчи: ой мавзуси Ер сайёраси умумий уйимиз
-тарбиячи: Ҳафта мавзумиз номи нима?
-тарбияланувчи: ҳафта мавзумиз Ер сайёраси куни
-тарбиячи: офарин болажонлар, қани бир ўтилган мавзуларимизни такрорлаб олсак. 


Галактикамизда қуёш атрофидан нечта сайёра айланарэкан ва қайсилар?
-тарбияланувчи: қуёш атрофидан 8та  сайёра айланади. Меркурий венара ер марс юпитер сатурн уран нептун
-тарбиячи офарин! Болажонлар космосга биринчи бўлиб нималар учган?
- Тарбияланучи: космосга биринчи бўлиб итлар учган, уларнинг номлари Белка ва Стрелка
-Тарбиячи раҳмат болажонлар Қани менинг топағон болажонларим космосга инсонлардан ким учган?   
 -Тарбияланувчи: Космосга биринчи бўлиб инсонлардан Юрий Гагарин учган .
 Тарбиячи : Баракалла болажонлар демак биз ўтилган мавзуларимизни мустаҳкамлаб олдик. Бугун нутқ ўстириш фаолиятимизда сизлар билан “Сув ҳаёт манбаи” мавзусида суҳбатлашамиз. Мен сизларга уйга топшириқ бергандим яъни сув ҳақида мақоллар топишмоқлар ёдлаб келишиггизни айтгандим. Тайёрмисизлар болажонлар.
-Тарбияланувчилар:
-ҳа

 -тарбияланувчи :бугун мен топишмоқ ёдлаб келдим.топингларчи нима у ?     
 -Оқиб келар шилдирраб
 Ойнадайин ялтирраб .
 -Тарбияланувчилар :сув    
-Тарбиячи :офарин болалар кимлар мақоллар ёдлаб келган

-тарбияланувчи:
Сувсиз ҳаёт бўлмас
Меҳнатсиз роҳат.
-тарбиялануви:
Балиқ сув билан тирик
Одам эл билан.
-тарбияланувчи:
Ер хазина -сув олтин.
-Тарбияланувчи:
Қуёш ҳосилнинг отаси бўлса
Сув онасидир.
-Тарбияланувчи:
Сувга қараб тупурма
Сувга қараб супурма.

-Тарбиячи:болажонлар “Бола ҳуқуқлари тўғрисида конвенсия”нинг 24-моддасида нималар ёзилган?

Comments

Popular posts from this blog

Xayr bog'cha, Salom maktab!

Maktabga tayyorlash metodikasi